2025 йилда Қозоғистонда нефть қазиб олиш ўсади

2025 йилда Қозоғистонда нефть қазиб олиш ўсади

ОПЕК 2025 йилда Қозоғистонда нефть ва суюқ углеводородлар қазиб олиш ўсишини прогноз қилди. Ташкилотнинг март ҳисоботига кўра, бу кўрсаткич суткасига 120 минг баррелгача ортади ва 2 миллион 100 минг баррелга етади. Жорий йилда эса салкам бир миллион 900 минг баррелни ташкил қилди. Экспертлар таъкидлашича, бунга Тенгиз нефть конидан маҳсулот қазиб олиш ҳажми ўсиши ҳисобига эришилди. Умуман олганда, январда Қозоғистонда «қора олтин» қазиб олиш суткасига 15 минг баррелга ошди. Натижада, кунига 1,6 миллион баррель нефть олинган. Аналитиклар таъкидлашича, Қозоғистонда январь ойида ОПЕК+ шартномаси доирасидаги кўнгилли шаклда зиммасига олган чекловда кўрсатилганидан анча кўпроқ хомашё қазиб олинди. Бу шартнома нефть бозорларида барқарорлик ва мувозанатни сақлаш учун тузилган. Республикада май ойигача мўлжалланганидан сал камроқ хомашё қазилади. Нефть экспортчилари ташкилоти прогнозига кўра, яқин келажакда жаҳонда суюқ ёнилғи истеъмоли анча ортиши кутиляпти. 2025 йилда дунё аҳолиси кунига 106 миллион баррель нефть истеъмол қилиши тахмин қилинмоқда. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.