Абай ва унинг асарларига қизиқиш чегара билмайди. Буюк қозоқ шоири ва мутафаккирининг асарлари буюк мутафакирнинг 180 йиллиги муносабати билан ташкил қилинган халқаро челленж доирасида поляк, немис, белорусь, арман, монгол, ҳинд тилларида ўқилди. Акцияга Қозоғистон халқи Ассамблеяси аъзолари, фавқулодда ва мухтор элчилар, хорижий миллий ва болалар кутубхоналари раҳбарлари, этномаданий бирлашмалар вакиллари қўшилди.
Итальян журналида
Абай ҳақида мақола чоп этилди
Италиялик тилшунос
ва адабиёт муаллими Фьоренца Боски ўз мақоласида Абайнинг абадий ва беқиёс
меросига бўлган муҳаббати ҳақида ҳикоя қилди. Унинг қозоқ шоири ва ёзувчиси
ҳақидаги кичик асари LineaTempo маданий-тарихий журналида чоп этилди. Муаллиф Абайнинг
болалиги, билим олиши, асарларидаги инсонпарварлик қадриятлари, қозоқ ва жаҳон
адабиёти ривожига қўшган ҳиссаси тўғрисида ҳикоя қилган. Ўқитувчи ва
ижодкорнинг таъкидлашича, беназир инсон билан тасодифий танишув унда кучли
иштиёқ уйғотган. Абай шеърларидан илҳомланган Фьоренца қатор асарларни итальян
тилига бадиий таржима қилиш ниятида иш бошлаган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

