Астанада қозоқ-француз замонавий хореографияси спектакли ўтказилди

Астанада қозоқ-француз замонавий хореографияси спектакли ўтказилди

Санъат сарҳад билмайди. Астанада қозоқ-француз замонавий хореографияси ва мусиқаси уйғунлашди. Қўшма спектаклда IP Theater чолғу асбоблари жамоаси ва Қозоқ миллий хореография академияси тажриба постановкаси намойиш этилди. Саҳна усталари Луврдаги француз рассоми Теодор Жериконинг «Медуза қипиғи» номли картинаси мазмунини рақс тилида ва миллий чолғу асбоблари жўрлигида намойиш этди. 

Юртимизнинг «Jolda» замонавий рақс театри ва Франциянинг машҳур электрон мусиқа устаси Judah Warsky маҳаллий ижодкорларга «Oina-Jouer» деб номланган қўшма перформанс тақдим этди. Ундан мақсад – эркинликка асосланган муносабатларни тарғиб этиш.   

Жанна Тўленди, Jolda замонавий рақс театри раҳбари /Қозоғистон/: 

- Умумий ишимиз аҳамиятини ошириш учун хорижий композицияга миллий чолғу асбоби – чанқовуз овозини киритдик. Умумий иш юритиш кўнгилдагидек мева берди. 

Judah Warsky, мусиқачи /Франция/: 

- Бош мақсадимиз – мусиқа тили билан бепоён даштни намоён этиш. Мен турли давлатларнинг тарихи, миллий чолғу асбоблари орқали танишман. Шунинг учун спектаклда чанқовуз овозини кўпроқ беришга интилдик. Иш муваффақиятли чиқди. Маҳаллий чолғу асбоби, ижодим алматилик рақс гуруҳи билан бирга дашт муҳитини, дўстлик учун чегара йўқлигини томошабинга кўрсата олади, деб ўйлайман.  

Икки давлат санъаткорларини жипслаштирган тадбир Астанада ўтаётган Француз альянсининг 20 йиллигига бағишланди. Унда қатнашган рақс гуруҳи ижодкорлари июлда Францияда ўтказиладиган Европаниг энг йирик театр фестивали - Avignon Festival Off га таклиф этилди. Жорий йилда унда 60 нафарга яқин қозоғистонлик санъаткор иштирок этади.  

Абдумалик Сарманов таржимаси