Импрессионизм, кубизм,
сюрреализм. Астанада машҳур испан рассоми Пабло Пикассонинг турли услуб ва жанрлардаги асарлари асл нусхада
тақдим этилди. Унда мусаввир
ижодининг барча босқичларини ўз ичига олган. Коллекция мустақил «параграф»ларга бўлинган. Экспозицияда энг машҳур полотноси – «Герника» ҳамда «Уруш ва тинчлик» туркум асарлари эскизлари ҳам бор, «Барселонанинг мовий жилоси» асари туфайли эса машҳур шаҳар аҳолиси ҳаётини томоша
қилиш мумкин. «Торос и торерос» бўлими урушдан кейинги давр, рассомнинг коррида мавзусига қизиқишини ифодалаган. «Папье-колле» туркумида
муаллифнинг кубизм сари йўли акс
этган. Қозоғистон пойтахтига жами 51 литография келтирилди. Улар Германия, Бельгия ва Франциядаги шахсий коллекциялардан олинган. Ташкилотчи — Lumiere-Hall
халқаро музейи. Кўргазма 9 ноябргача давом этади.
Лейла Махат, Kulanshi Art Group раҳбари:
- Кўргазманинг энг
қизиқарли қисми шундаки, унда томошабинларга камдан кам тақдим этиладиган
асарлар қўйилган. Чунки бу ерда «Герника» деб аталган монументал ва жуда машҳур полотноси эскизлари бор. Шунингдек, «Барселонанинг мовий жилоси» ҳам бор. У ҳам жуда кам кўргазмага қўйилади. Албатта, Пикассо портрети ҳам бор. Шунга қарамай, бу коллекция оммавий томошабинга
жуда кам тақдим этилган асарлардан бири.
Абдумалик Сарманов таржимаси

