Мухтар Тлеуберди БМТ Бош котиби билан учрашди

Мухтар Тлеуберди БМТ Бош котиби билан учрашди

Қозоғистон келажакда ҳам жаҳон бозорига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришга тайёр, Афғонистонга кўрсатилаётган гуманитар ёрдамда иштирок этади. Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди БМТ ташкил қилган "Глобал озиқ-овқат хавфсизлиги: фаолият учун чақириқ" конференциясида шундай баёнот берди. Халқаро учрашувда озиқ-овқат тақчиллиги хавф солаётган ва глобал озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга катта ҳисса қўшаётган мамлакатлар вакиллари иштирок этди. Таъкидлаш лозимки, БМТ берган маълумотга кўра, 38 мамлакатда яшовчи 44 миллион одамга очлик хавф солмоқда, 811 миллион одам очин-тўқин яшаяпти.  Қозоғистон форин-офиси раҳбари БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди. Томонлар мамлакатимиз ва ташкилот ўртасида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.

Мухтар Тлеуберди, Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - ташқи ишлар вазири:

- Қозоғистон юз бераётган ҳарбий тўқнашувлардан хавотирда. Натижада, озиқ-овқат етиштириш ва унинг захираларига путур етади. Тобора кўпроқ одам оч қолади. Пандемия вазиятни ёмонлаштирди. Шу муносабат билан барча иштирокчиларни халқаро гуманитар ҳуқуқни ҳурмат қилишга чақирамиз.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.