Қозоғистон яна беш турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулоти импортидвн воз кеча олади. Улар қаторида творог, парранда гўшти, колбаса маҳсулотлари, балиқ ва шакар бор. Сенатда тегишли вазирлик етакчиси Айдарбек Сапаров берган маълумотга кўра, мамлакат асосий агросаноат маҳсулотлари билан ўзини ўзи таъминлай олади. Қозоғистон озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ниятида. Вазирлик бунинг учун қатор инвестициявий лойиҳаларни рўёбга чиқаради. 2027 йилгача 2 триллион 300 миллиард тенге қийматга эга 780 та ишлаб чиқариш ишга тушади. Улардан 855 миллиард тенгега тенг 170 таси импорт қилинадиган товарлар чиқара бошлайди. Хитой инвесторлари ҳам катта қизиқиш билдиряпти. Вазирлик маълумотига кўра, уларнинг сармояси ҳисобига янги шакар заводи қурилади. Республикадаги 4 та корхона жорий йилда ўз вақтида молиялаштириш ва инновациявий технологиялар ишлатиш туфайли олинган мўл ҳосилни тўла қайта ишлай олмайди.
Айдарбек
Сапаров, Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири:
-
Мустақиллик йилларида ўртача 600 минг тонна ҳосил олган бўлсак, бу йил 2 марта
кўп – 1 миллион 200 минг тонна лавлаги йиғилди. Бунга зарур маблағ ўз вақтида
ажратилиши, агротехнологияга риоя этиш, ўғит бериш, суғориш ишлари вақтида амалга
оширилиши туфайли эришилди. Кўплаб хўжаликлар топчилатиб суғориш усулига кўчди ва
юқори натижаларга эришишга муваффақ бўлди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

