Қозоғистон Президенти ШҲТ Бош котибини қабул қилди

Қозоғистон Президенти ШҲТ Бош котибини қабул қилди

Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Нурлан Ермекбаев Ақўрдада учрашди ва Қозоғистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида илгари сурган асосий устуворликларини рўёбга чиқариш масаласини муҳокама қилди. Давлат раҳбари ва халқаро ташкилотнинг Бош котиби  ШҲТ доирасида ўзаро алоқаларни ривожлантириш масаласини кўриб чиқишди. Президент  таъкидлашича, республика замонавий чорловларга тезкор жавоб бера оладиган ушбу ташкилотнинг ролини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратади. Қосим-Жўмарт Тўқаев Хитойнинг ШҲТдаги раислик фаолиятини юқори баҳолади ва унинг механизмларини такомиллаштирилишини қўллаб-қувватлашини билдирди.


Абдумалик Сарманов таржимаси