ШҲТ тараққиёт истиқболлари

ШҲТ тараққиёт истиқболлари

Пекинда аъзо давлатлар ўртасида бўлиб ўтган давра суҳбатида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотини модернизациялаш зарурати, шу билан бирга, иқтисодий соҳада янада яқин ҳамкорликни таъминлаш масаласи муҳокама қилинди. «ШҲТ Хартияси»нинг 20 йиллиги, «Узоқ муддатли яхши қўшничилик ва дўстлик шартномаси»нинг 15 йиллигига бағишланган анжуман бирлашма котибиятида ташкил қилинди. Экспертлар ва ташкилотга аъзо давлатлар дипломатлари ўзаро уйғун иш тутишнинг истиқболли йўналишларини кўрсатиб ўтишди. Улар орасида озиқ-овқат хавфсизлиги, эпидемияларга қарши кураш, қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш ва янги технологиялар бор.

Дэн Хао, Хитой ШҲТ тадқиқотлари маркази Бош котиби, Хитой халқаро муаммолар академияси илмий ходими:

- Шу кунгача ШҲТда қатор ҳужжатлар имзоланди. Улар ичида энг муҳимлари - Хартия ва Шартнома. Ташкилот илғор ғоялар ва концепцияларга эга, уни Шанхай руҳияти деб аташ мумкин. Янги концепция ШҲТни янги тараққиёт чўққисига олиб чиқади.

Ван Сяньцзюй, ХХР Россия тадқиқотлари ягона маркази Халқ университети директори ўринбосари ва Санкт-Петербург давлат университети илмий ходими:

- Уч масала бўйича фикрларимни айтишни истардим. Биринчидан, ташкилот аъзоларининг ички бирлигини мустаҳкамлаш зарур. Иккинчидан, ШҲТнинг бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлигини жадаллаштириш. Масалан, менимча, АСЕАН билан кооперация чуқурлаштирилиши лозим. Бир неча йилдан буён ҳамкорлик таклиф этамиз, бироқ аниқ ўзгаришлар йўқ ҳисоби.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.