Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Афғонистондаги вазият юзасидан йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилган. Президент Афғонистондаги вазият ривожини кузатишда давом этишни топширди, таъкидланганидек, бу ушбу давлат билан келгусидаги ҳамкорликка доир қарор қабул қилишда ўта муҳим. Шунингдек, Қозоғистон фуқаролари хавфсизлигини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди. Ташқи сиёсат маҳкамаси берган маълумотларга кўра, Афғонистонда дипломатик корпус вакилларидан ташқари қозоғистонликлар мавжуд эмас. Кобулдаги элчихона ҳозирча чекланган таркибда фаолиятини давом эттирмоқда. Айни пайтда, бутун Марказий Осиё эътибори Афғонистондаги беқарор вазиятга қаратилган. Сиёсатшунос Султан Акимбеков фикрича, ҳозирча қочоқлар оқими юзага келишига оид хавф йўқ.
Султан Акимбеков, сиёсатшунос:
- Марказий Осиё учун қочоқлар билан боғлиқ вазиятни афғонларнинг ички муаммолари орқали кўриб чиқиш лозим. Толибон сўнгги ойда амалда Марказий Осиё билан чегара-ўтиш манзилларини ўз назоратига олган. Демак, улар ички туманларни ҳам назорат қилади. Қандайдир оқим юзага келишини кутиш учун асос йўқ. Биз Ҳайратондаги вазиятни кўрдик, ўзбек ҳарбийлари, қисман қочоқлар Ўзбекистон ҳудудига ўтишга уринди, аммо ўзбек томони бунга йўл қўймади.