Сербия
– Қозоғистоннинг Болқон
яриморолидаги асосий ҳамкорларидан бири.
Мамлакатлар алоқаларни жадал
ривожлантириш ниятида. Савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг салоҳияти катта.
Ўтган йили икки томонлама
савдо ҳажми 23 фоизга ошди ва 91 миллион долларни
ташкил қилди. Республика Давлат даромадлари қўмитаси берган маълумотга кўра, жорий
йилнинг 9 ойи давомида 70 миллион тенге
қийматга эга маҳсулот алмашинилди. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон
Сербияга минерал ўғитлар, полимерлар, пропилен, вата, фанера юборади.
Сербиядан эса алюминий
профиллар, шиша
идишлар, металл конструкциялар импорт қилинади. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини жўнатиш имкониятлари
катта. Бугунги кунда Қозоғистонда серб
капитали иштирокида
элликдан зиёд компания рўйхатга олинган. Таъкидлаш
лорзимки, ҳар иккала давлат қонунчилиги ҳафтасига 14 йўловчи
авиарейси ташкил қилиш имконини беради, икки
давлатда ҳам «очиқ осмон» тартиби амалда.
Абдумалик Сарманов таржимаси