Қозоғистон Президенти Хитой ядро саноати Миллий корпорацияси - СNNC раҳбари билан атом энергетикаси борасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Шэнь Янь-фэнга Қозоғистонда Ядро энергетикаси агентлиги барпо этилиши орқали соҳани ривожлантириш бўйича режаларини маълум қилди. Давлат раҳбари, шунингдек, мамлакатимиз Хитой корпорациясининг катта тажрибасига умид боғлаганини таъкидлади. Томонлар атом энергиясидан тинч мақсадда фойдаланишнинг илғор технологиялари ва қозоғистонлик мутахассисларни ўқитиш масалаларига тўхталиб ўтди.
Абдумалик
Сарманов таржимаси

