Қозоғистондан Покистонга
юборилаётган товар ҳажми оширилиши мумкин. Тадбиркорлар 800 дан зиёд турдаги
қайта ишланган маҳсулотни экспорт учун таклиф қилган. Жумладан, Қозоғистондаги
бизнес вакиллари дон ва дуккакли экинлар, ўсимлик ёғи, макарон, ун ва қандолат
маҳсулотларини сота олади. Уларнинг умумий қиймати 412 миллион доллар бўлиши
кутиляпти. Ҳозир республикамиздан Покистонга металл прокати, қора металл
чиқиндилари, минерал ўғит, сабзавотлар, дон сотиляпти. Икки мамлакат ер ости
бойликларини ўзлаштириш, агросаноат, енгил саноат, транспорт ва
логистика
йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириши учун улкан истиқболлар мавжуд. Айниқса,
Покистондаги портлар Қозоғистоннинг Жанубий Осиё мамлакатларига маҳсулот экспорти логистикаси учун муҳим ўрин тутиши мумкин. Мамлакатдан жанубдаги денгиз портларига олиб чиқувчи энг
қисқа йўл айни шу давлатдан ўтади.
Абдумалик Сарманов
таржимаси