Қозоғистонда 90 мингта енгил машина ишлаб чиқарилган

Қозоғистонда 90 мингта енгил машина ишлаб чиқарилган

Қозоғистонда транспорт воситаларини ишлаб чиқариш кескин ортгани кузатилди. 11 ой ичида 100 мингтага яқин машина истеъмолга чиққан. Уларнинг асосий қисмини енгил автомобиллар ташкил қилади, январь-ноябрь ойларида ишлаб чиқариш 90 мингдан кўпроқни кўрсатган. Бу соҳада йиллик ўсиш 32 фоиздан ошди. Шунингдек, юк машиналари, автобуслар ва махсус техника ишлаб чиқариш ҳажми ҳам кўпайган. Қозоғистон автомобиль бизнеси ҳамжамияти берган маълумотга кўра, транспорт воситаларининг асосий қисми Қўстанай заводидан чиқмоқда. Корхона 60 мингдан зиёд машинани харидорларга юборди. Алмати вилоятидаги корхона ишлаб чиқариш ҳажмини 47 фоизга кўпайтирган ва 33 мингта автомобиль тайёрланган. Йил давомида конвейерлардан чиққан маҳсулот қиймати бир триллион тенгедан зиёд.

Абдумалик Сарманов таржимаси