Туркистонда туризм фаол ривожланяпти

Туркистонда туризм фаол ривожланяпти

Туркистон вилоятида фақат туризм соҳасига йил давомида 64 миллиард тенге инвестиция жалб этилди. Бизнеснинг мазкур соҳага қизиқиши минтақанинг туристик жозибадорлигини оширяпти. Шу кунларда асосан тарихий-дунёқарашни кенгайтириш, экологик ва даволаниш-соғломлаштириш йўналишлари ривожланяпти. Минтақада 47 та лойиҳа рўёбга чиқариляпти. Курорт зоналари, аквапарклар, беш юлдузли отеллар модернизацияланаяпти.


Нурдаулет Медеуов, Туркистон вилояти Туризм бошқармаси раҳбари:


- Шу жумладан, «Medina Palace» отели қурилиши якунланди. Объектда пардозлаш ишлари давом этяпти. Келгуси туристик мавсумда уни ишга тушириш режалаштирилган. Бундан ташқари,  «Ақсу-Жабағли» санаториясида реставрация ишлари амалга ошириляпти. 2025 йилда туристларни жалб этиш учун миллий таомлар виртуал маркази, ҳунармандлар маркази, «Култўбе» шаҳри лойиҳалари устида иш давм этяпти.


Таъкидлаш лозимки, йил бошидан буён Туркистон вилоятига 400 минг нафардан зиёд турист келди. E-qonaq тизими маълумотига кўра, йилнинг дастлабки 10 ойида минтақа 20 минг нафар хорижлик меҳмонга хизмат қилди.


Абдумалик Сарманов таржимаси