Қозоғистонда «Муаллимлик касбига садоқати учун» фахрий белгиси таъсис этилади. Маориф вазирлигида маълум қилишларича, бу мукофот 25 йиллик иш стажига эга, алоҳида хизматлар кўрсатган педагогларга топширилади.
«Биз соҳада рағбатлантириш тизимини тасдиқлаш тўғрисидаги буйруққа ўзгаришлар киритаяпмиз. «Муаллимлик касбига садоқати учун» фахрий белгиси мактабгача, ўрта, техник, касбий, ўрталан кейинги, қўшимча таълим соҳалари педагогларига топширилади. Биз ўз касбига содиқ қолган, ёш авлодга таълим-тарбия беришга катта ҳисса қўшган устозларни рағбатлантириш ниятидамиз», дея таъкидлайди Қозоғистон Республикаси Маориф вазирининг биринчи ўринбосари Шўлпан Каринова.
Абдумалик Сарманов таржимаси.