Қозоғистонга келаётган хорижликлар сони ошди

Қозоғистонга келаётган хорижликлар сони ошди

Қозоғистонга 2023 йилнинг ёзида 250 мингдан зиёд хорижлик ташриф буюрди. Маданият ва спорт вазирлиги берган маълумотга кўра, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан уч марта кўп. 2022 йилда 77 минг нафардан кўпроқ чет эллик меҳмон дам олган.

 

Ернур Кенжебеков, «Kazakh Tourism» ҲЖ матбуот котиби:


E-konak ахборот тизими берган маълумотга кўра, ёз бошидан 23 июлгача МДҲ давлатларидан 180 минг нафар ёки умумий миқдорнинг 72 фоизига тенг сайёҳ ташриф буюрди. Ўтган йили бундай меҳмонлар улуши 77 фоиз бўлган. Яъни узоқ хориждан келганлар улуши ортмоқда. Масалан, монголиялик саёҳатчилар сони 489 дан 5 ярим минггача, яъни 11,6 марта ошган. Хитойдан 18 минг турист келди, ўсиш 8,5 мартага тенг. Ҳиндистондан келувчилар сони 4,7 марта кўпайган бўлса, Жанубий Кореядан 3,8 марта, Эрондан 3,8 марта, Германиядан 3 марта, АҚШдан 2,2 мартага ортган.

 

Таъкидлаш лозимки, сайёҳлар кўпроқ Алмати ва Астана шаҳарлари, Алмати, Манғистау вилоятларида дам олишни маъқул кўрди.

Абдумалик Сарманов таржимаси