Астанада «Бизнинг волонтёрлар» кўргазмаси очилди

Астанада «Бизнинг волонтёрлар» кўргазмаси очилди

«Бизнинг волонтёрлар». Қозоғистон пойтахтида кўнгиллилар фаолиятини оммалаштиришга қаратилган кўргазма бўлиб ўтмоқда. Ўнлаб фотосуратларда гуманитар юкларни тушираётган, ёнғин, тошқин, портлашлар чоғида одамларга ёрдам бераётган волонтёрлар тасвирланган. Сўнгги уч йил давомида юз берган фожиали воқеалар оқибатларини бартараф этишда 10 мингдан зиёд ёшлар қатнашди. Ташкилотчилар таъкидлашича, кўргазма улар меҳнатини эъзозлаш учун ташкил этилган.

Алдияр Жумабай, волонтёр:

- Шимолий Қозоғистон вилоятидан ун ортилган улкан юк машиналари келди. Уларни туширдик. Фотографлардан бири чиройли кадрни тасмага муҳрлаган. Қозоғистон бўйлаб тез-тез янграётган «Биз биргамиз» сўзлари қуруқ сўз эмас. Аслида ҳам тотувлигимизни кўрсата олдик.

Абдумалик Сарманов таржимаси