Йил бошидан буён Қозоғистон авиакомпаниялари салкам 2 миллион йўловчига хизмат кўрсатди. 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 5 фоиз, пандемиягача бўлган даврга нисбатан 17 фоизлик ўсиш кузатилди. Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги маълум қилишича, ички йўналишларда 1,5 миллион йўловчи учган. Халқаро йўналишларда 500 минг қозоғистонлик авиахизматдан фойдаланган. Таъкидлаш лозимки, шу кунларда мамлакатимизнинг 5 та авиакомпанияси ички авиарейслар билан шуғулланади. 57 йўналиш бор. Жаҳоннинг 24 мамлакатига 77 йўналишда учиш мумкин. Улар қаторида Туркия, Бирлашган Араб амирликлари, Германия, Миср, Жанубий Корея, Нидерландия, Буюк Британия, Мальдив ороллари, Таиланд, Қатар, Қувайт, Саудия Арабистони ва бошқа давлатлар бор.
Абдумалик Сарманов таржимаси.