Муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилишда суниъий интеллектдан фойдаланилади

Муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилишда суниъий интеллектдан фойдаланилади

Ижтимоий тармоқларда мамлакатимиз мусиқаси қадри ошади. Мета компанияси ва Қозоғистон муаллифлик жамияти ўртасида имзоланган икки йиллик шартнома бунга йўл очади. Адлия вазирлиги вакиллари маълум қилишича, рақамли майдонда мамлакатимиз мусиқий контенти ҳимоя қилиниши ижодкорлар ва уларнинг трекларидан фойдаланаётганларга маъқул келади. Муаллифлар ва ҳуқуқ эгалари учун яна бир янгилик - Қозоғистонда муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун сунъий интеллект ёрдамида ишловчи рақамли платформа ишга туширилади. У асардан фойдаланишнинг барча босқичларини онлайн тарзда кузатиб бориш имконини беради. Шартномалар тузишдан бошлаб, тўловларни йиғиш, тақсимлаш ва ҳисобга туширишгача ана шу майдончанинг зиммасига юкланади.

Шўлпан Абдреева, Қозоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Интеллектуал мулк ҳуқуқлари қўмитаси раиси:

- Платформа мақсади - муаллифлик ҳуқуқи объектларидан фойдаланаётган ёки режалаштираётган барча иштирокчиларни бирлаштиришдан иборат. Яъни, рақамли платформада муаллифларнинг тўлиқ реестри, шунингдек, Жамоавий бошқарув ташкилоти билан шартнома тузган фойдаланувчиларнинг рўйхати бўлишини истаймиз. Реестрлар орқали биз ким муаллифлик ҳуқуқи объектларидан қонуний равишда фойдаланаётганини кўра оламиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси