Қозоғистон
Президенти Мисрда олиб борилган билвосита музокаралар ортидан Ғазода ўт очишни тўхтатиш ва гаровдагиларни озод қилиш
бўйича эришилган шартномани қўллаб-қувватлайди, дея маълум қилди Ақўрда
матбуот хизмати. Қосим-Жўмарт Тўқаев Миср, Қатар, Туркиянинг воситачилиги ва Президент
Дональд Трамп раҳбарлигидаги АҚШнинг Яқин Шарқда мустаҳкам тинчлик ўрнатишга
қаратилган музокараларга қўшган ҳиссасини алоҳида таъкидлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

