Қозоғистон халқаро авиахабга айланади

Қозоғистон халқаро авиахабга айланади

Астана халқаро аэропорти йилига бугунги 9 миллион ўрнига 12 миллион йўловчига хизмат қила олади. Ҳукумат пойтахт ҳаво дарвозасини ривожлантириш масаласини кўриб чиқди. Лойиҳага кўра, янги учиш-қўниш чизиқлари ишга тушади, перрон ва терминаллар таъмирланади, техник воситалар модернизацияланади. Инфратузилмаларни ривожлантириш, логистика мажмуалари, омборлар, меҳмонхоналар, офислар ва меъморий бинолар бунёд этиш мўлжалланган. Давлат топшириғига кўра, халқаро авиахаб яратилади. Қозоғистон ҳаво кемалари паркини кенгайтириш ниятида, янги Boeing самолётлари олинади. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг АҚШга сафари давомида Air Astana Америка корпорацияси билан 7 миллиард долларга шартнома тузди. Boeing 787-9 Dreamliner лайнерларининг биринчиси келаси йили Қозоғистонга келтирилади. Америка корпорацияси SCAT авиакомпанияси билан ҳамкорликни давом эттиради. 2035 йилгача 15 та Boeing 737 самолёти келтирилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси