Қосим-Жўмарт Тўқаев президентлар билан учрашди

Қосим-Жўмарт Тўқаев президентлар билан учрашди

Тожикистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан учрашувида Қозоғистоннинг ШҲТдаги муваффақиятли раислигини кўрсатиб ўтди. Давлатимиз раҳбари Эмомали Раҳмонга ШҲТ саммитида қатнашгани ва Астана ташаббусларини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди. Суҳбатдошлар икки давлатнинг халқаро ташкилотлардаги ҳамкорлигидаги баъзи масалаларни кўриб чиқишди. 

Қозоғистон Президенти Озарбайжон етакчиси билан инвестиция, саноат, энергетика, транспорт ва логистика соҳаларидаги қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди. Транскаспий Халқаро транспорт йўлагидан самарали фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни янада чуқурлаштириш истиқболлари ва имкониятлари муҳокама қилинди. Учрашув ниҳоясида икки давлат етакчилари Қўшма инвестициявий жамғармани бошқариш тўғрисида шартномани имзолашди. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.