25 июль куни Қозоғистонда қишлоқ ҳокимлари бевосита сайланади. Мамлакат Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев қозоғистонликларни фаол овоз беришга чақирди.
«Бу жараён сиёсий модернизациянинг янги босқичи тимсоли. Халқ манфаати учун зарур барча ўзгаришларни рўёбга чиқариш лозим», дея қайд этди давлат раҳбари ўз твиттер-аккаунтида.
Президент қишлоқ ҳокимларини бевосита сайлаш зарурлигини 2020 йил 1 сентябрдаги мактубида тилга олган. Эслатамиз, сайлов давомида мамлакатнинг 14 минтақасида, 176 туманидаги 730 сайлов округида овоз берилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси