Сунъий интеллект АХММ судида халқаро тижорат баҳслари ва арбитраж жараёнларида фаол ишлатилади. Астанада янги тизим тақдимоти ўтказилди.
Технология йиғилишларни деярли юз фоиз аниқ матнга туширади, автомат шаклда рус ва инглиз тилларига таржима қилади. Бу восита ишларнинг самарали ва шаффоф кўрилиши
таъминлайди,
далиллар тўпланишини жадаллаштиради.
Кристофер Кэмпбелл-Холт, АХММ ва ХАМ рўйхатга
олувчиси ва девон раҳбари:
- Бу технология
Қозоғистоннинг инвестициявий
жозибадорлигини оширади, чунки далил тўплаш
ва суд йиғилишлари протоколлари сифатини
оширади. Ҳуқуқшунос ва
ҳакамлар унинг имкониятларини юқори баҳолашига, инвесторлар келажакда ҳам Қозоғистонни
жозибадор йўналиш сифатида кўришига умид қиламан. Кўп ишлар амалга оширилди.
Бугунги кунда суд ва арбитраж фаолиятида, АХММ суди, ХАМда, АХММда СИ-технологиялардан
фойдаланиш бўйича дунё бўйича пешқадаммиз, дея оламан. Бу йўналишда ишлашда
давом этамиз.
Яна бир рақамлаштирилган ишланма – Legal Tech Lab. У АХММ
суди, Халқаро арбитраж маркази,
Maqsut Narikbayev University, Astana IT University ва Хитой сиёсий фанлар ва
ҳуқуқ университетининг қўшма лойиҳаси. Янги майдонча ҳуқуқий ҳужжатлар тайёрлаш,
арбитраж судда ёрдам бериш ва бошқа ишларда ёрдам беради. Ҳуқуқий технологиялар
ва сунъий идрок бўйича дунёнинг етакчи мутахассислари, экспертлари тўпланган форумда
унинг тақдимоти ўтказилди. Экспертлар таъкидлашича, сунъий идрок технологиялари
бугунги кунда глобал суд амалиётининг бир қисмига айланди. Янги АI ечимлар
минтақадаги тижорат арбитражи сифатини
оширади.
Сергей Пен, MNU Фан, инновациялар, сунъий идрок бўйича бошқарув раиси ўринбосари:
- Иқтисодий ташкилотларнинг бирлашиши экспертиза технологиялари соҳасига фойда келтиради, чунки биз машиналар ўрганиши ҳақида гапиряпмиз. Эндиликда сунъий интеллект модели ҳуқуқшунос каби ечимлар сари йўл топишга интилади. Биз айниқса ҳуқуқий технологиялар соҳасида Қозоғистонни янги технологик босқичга олиб чиқиш йўлида ўз улушимизни қўшишни ўз олдимизга мақсад сифатида қўйганмиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

