Мажилис депутатлари Улитау вилоятида бўлди. Минтақа жамоатчилиги вакиллари билан бўлган учрашув давомида Давлат
раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган ислоҳотлар борасида сўз борди. Парламент
Қуйи палатаси спикери Ерлан Қўшанов фикрича, 2023 йил мамлакат
учун алоҳида аҳамиятли бўлди, мажмуавий
модернизацияни давом эттириш, янги иқтисодий сиёсатни амалга оширишнинг
бошланиш даврига айланди. Депутатлар республика эришган ютуқлар ҳамда келгуси
режаларга батафсил тўхталиб ўтди. Ўтган йили, дунёдаги
мураккаб вазиятга қарамасдан, республикамиз иқтисодиётида
5 фоизлик ўсиш даражаси таъминланган, кўп миқдорда хорижий сармоя жалб қилинган. Жорий йилги устивор вазифа, 2023 йилдаги каби, минтақаларни
ривожлантириш бўлиб қолади. Хусусан, Улитауда уй-жой ва
ижтимоий объектлар қурилиши давом этади. Депутатлар бу жараённи назорат қилади ва лойиҳаларни амалга оширишда
кўмаклашади.
Хуршида
Абдуллаева таржимаси.