Овоз бериш рўйхатларига киритилган қозоғистонликларнинг 64 фоизи ёки 7 миллион 800 минг нафар фуқаро АЭС қурилиши бўйича референдумда овоз берди. 6 октябрь куни соат 20-00 да, Қозоғистон ичидаги участкалар ёпилганида шундай маълумот берилди. Марказий референдум комиссияси энг юксак фаоллик Қизил Ўрда, Туркистон ва Ақтўбе вилоятларида кузатилганини кўрсатиб ўтди. Овозлар ҳисоби давом этяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси.