Қозоғистон Президенти ХХР раиси таклифига кўра Хитойга ташриф буюради

Қозоғистон Президенти ХХР раиси таклифига кўра Хитойга ташриф буюради

Қосим-Жўмарт Тўқаев Раис Си Цзиньпиннинг таклифига кўра, ХХРга боради ва олий даражада музокаралар ўтказади. Унда қозоқ-хитой стратегик ҳамкорлигини мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинади. 31 август ва 1 сентябрь кунлари Қозоғистон Президенти Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити ва Тяньцзиндаги «ШҲТ плюс» йиғилишида қатнашади. Сўнгра Пекинда Давлат раҳбари «Қозоғистон – ХХР» тадбиркорлик кенгашида нутқ сўзлайди, Осмон ости мамлакатининг йирик компаниялари билан учрашади. 3 сентябр куни эса Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев фахрий меҳмон сифатида Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги тантаналарида иштирок этади.

Абдумалик Сарманов таржимаси