Қозоғистон расман ТРАСЕКАга раисликни қабул қилди. Астана шаҳрида Ҳукуматлараро комиссиянинг 18-йиғилиши бўлиб ўтди. Мамлакатимиз раислиги даврида асосий йўналишлардан бири - 2036 йилгача мўлжалланган «Европа - Кавказ - Осиё» халқаро транспорт йўлагини янада ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва минтақанинг транзит салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича қарорлар ишлаб чиқишдан иборат бўлади. Бундан ташқари, янги ислоҳот концепцияси тасдиқланади. Бу эса транзит юк ташиш ҳажми ўсишини ҳисобга олган ҳолда илғор технологиялар жорий этиш, янгиланган транспорт архитектурасини шакллантириш имконини беради. Мутахассисларнинг фикрича, Қозоғистон Евроосиёнинг асосий логистика маркази сифатидаги мавқеини мустаҳкамлаш учун янги имкониятлар очилди. Бунда, шу жумладан, транзит йўналишларини ривожлантириш, жараёнларни соддалаштириш, рақамли ечимларни жорий этиш қўл келади. Умуман олганда, барча чора-тадбирлар ТРАCЕCА йўналишларида ҳаракат имкон қадар тез, хавфсиз ва иқтисодий жиҳатдан рақобатбардош бўлишига қаратилган, дейди экспертлар. Эслатиб ўтамиз, ТРАСЕКА - Европа, Кавказ ва Осиё мамлакатлари ўртасидаги транспорт ҳамкорлиги халқаро дастури бўлиб, унга 14 та давлат аъзо бўлган.
Мирас Қуантай, Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги Транспорт сиёсати департаменти директори ўринбосари:
− Ҳозир ушбу йўналишларда юк ташишни рақамлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. ТРАСЕКА ҳукуматлараро комиссияси доирасида темир йўл ва автомобиль ташувларида ҳужжат айланишини қоғоз форматидан электрон форматга ўтказиш бўйича катта ишлар амалга ошириляпти. Бундан ташқари, ТРАСЕКА шу каби бошқа халқаро ташкилотлар билан фаол ҳамкорлик қилади. Бу йўналишда кўплаб қўшма тадбирларда иштирок этяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

