Жорий йилда Астана халқаро форуми ўтказилади

Жорий йилда Астана халқаро форуми ўтказилади

Жорий йилда Астана халқаро форуми ўтказилади. Бош вазир Ўлжас Бектенов тегишли қарорни имзолади. Эслатамиз, 2024 йилда Қозоғистонда юз берган мисли кўрилмаган тошқинлар туфайли бу тадбир бекор қилинганди. Астана халқаро форуми — Евроосиё ҳудудидаги энг йирик мулоқот майдончаларидан бири. Унда ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар, йирик компаниялар, тадбиркорлик ва илмий доиралар вакиллари сиёсат, иқтисод ва молия, хавфсизлик, барқарор ривожланиш, энергетика, иқлимга оид долзарб халқаро масалаларни муҳокама қилади. Бу эса жаҳон ҳамжамиятининг глобал чорловларга қарши кучларни бирлаштириши ҳамда ривожланишнинг янги истиқболларини кўриб чиқишига имкон беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси.