Иримшик-латте ёки тари-капучино. Россия пойтахти аҳолиси шундай экзотик ичимликларни татиб кўриши мумкин. Москва марказида қозоқ этнокофейняси очилди. Бу ерда Қозоғистон минтақаларига ташкил этилган этнографик экспедициялар давомида тўпланган бир ярим мингдан зиёд турдаги миллий ошхона таомлари тақдим этилиши мумкин. Менюда Туркистондан келган тоғ бўтакўзи чойи ҳам, Шимолий Қозоғистондаги тошчўп дамламаси ҳам бор. Замонавий трендлар ва “ҳалол” стандартига мос тарзда тайёрланган кўчманчилар таомлари — булар Россия мегаполисида янгилик яратди. Ғоя муаллифлари мақсади — имкон қадар кўпроқ одамни қозоқ халқ фалсафаси билан таништириш. Келажакда бошқа мамлакатларда ҳам шундай нуқталар очилиши режалаштирилган.
Айгерим Мусағажинова, этнограф:
- 2012 йилда Тақсай маликаси топилган. Японлар ўтказган тадқиқот натижасида қўлга киритилган қадимий идиш тагида тариқ қолдиқлари топилди. Бу эса ошхонада тариқдан фойдаланиш узоқ ўтмишдан бошлангани, бугунгача етиб келганини кўрсатади. Лойиҳамизда нон маҳсулотлари, десертлар, турли таомлар тайёрлашда тариқдан фойдаланамиз.
Pатбек Садвақасов, бош ошпаз:
- Биз қозоқ ошхонаси хилма-хил, чиройли ва мазали эканлигини кўрсатиб беришимиз зарур. Баъзи таомларни менюга киритиш учун бир неча ҳафта вақтимиз кетади. Чунки тарихий таомларни аслига мувофиқ тайёрлаш осон эмас. Ҳар бир таомнинг ўз тарихи бор.
Абдумалик Сарманов таржимаси