«AirAstana» рейслар кечиктирилгани учун 9 миллион тенге жарима тўлайди

«AirAstana» рейслар кечиктирилгани учун 9 миллион тенге жарима тўлайди

Жорий йилда авиарейслар кечиктирилгани учун 9 миллион тенге жарима солинди. Бу маблағни «AirAstana» компанияси тўлайди. Фуқаро авиацияси қўмитаси ушбу ташкилотни маъмурий жавобгарликка тортиш сабабларини кўрсатиб ўтди. Шу жумладан, йўловчилар ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари ўрганилди. 5 июнь куни «AirAstana» компаниялар гуруҳига кирувчи «FlyArystan» лоукостерининг «Алмати – Чимкент» йўналишидаги «КС-7105» рейси 15 соат 10 минутга кечикди. Лекин йўловчиларга меҳмонхонада яшаш хизмати кўрсатилмади.

«28 июль куни авиакомпанияга нисбатан Қозоғистон Республикаси Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида кодексининг 567 модда 2-бандига кўра Маъмурий ҳуқуқбузарликка йўл қўйилгани хусусида протокол тузилди, авиакомпанияга 1 минг ойлик ҳисоб кўрсаткичи ёки 3 миллион 63 тенге жарима солинди. Жорий йилда рейслар кечикиши натижасида йўловчилар ҳуқуқларини бузгани учун AirAstana компаниялар гуруҳи жами 9 миллион 189 минг тенге жарима тўлади», дея маълум қилди Фуқаро авиацияси қўмитаси матбуот хизмати.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.