Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин ушбу ташкилот иши тўғрисида Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевга ҳисобот берди. Таъкидлаш лозимки, Давлат комиссияси илмий-тадқиқот фаолиятига эътибор қаратган. Комиссия аъзолари – таниқли олим ва экспертлар ёпиқ жамғармаларни ўрганиш бўйича катта ишларни амалга оширяпти. Тегишли давлат органлари билан бирга вазирлик архивларидан махфийлик тамғасини олиб ташламоқда, фуқароларни оқлаш бўйича материалларни тақдим этяпти. Жорий йилда давлат комиссияси томонидан архив ҳужжатларини рақамлаштириш ва электрон жамғармани шакллантириш борасидаги ишлар давом эттирилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси