Қозоғистон дронлари синовдан яхши ўтди

Қозоғистон дронлари синовдан яхши ўтди

Қозоғистонлик учувчисиз аппаратлар синовдан муваффақиятли ўтди. Дронлар 7 килограммгача юк таший олади. Синов парвозларида учувчи аппарат 700 метр юқорига кўтарилди. Қозоғистонда ишлаб чиқарилган «Ирбис» мураккаб шароитларда: тоғларда, ўрмон массивларида, ботқоқликларда ишлаш учун мўлжалланган.

Ардақ Бектасов, компанияси бош директори:

- Масалан, Каспий денгизида минора бор. Ундан соҳилгача 15-20 километр. Компьютерга мўлжалланган қандайдир флеш картани буюртмачига, минорага етказиб бериш учун раҳбарият катерга ёки вертолётга буюртма бериши керак. Бу ҳам қиммат, ҳам хавфсиз эмас. Денгиз ҳамиша ҳам сокин бўлавермайди. Учувчисиз аппаратимиз бу ишни бемалол уддалайди. Квадркоптер эса 15-20 километр бўлса ҳам етиб бориши қийин.

Учувчисиз аппаратлар уч босқичда йиғилади. Аввалига унинг рақамли сурати чизилади. Дастурчилар унинг аэродинамик имкониятларини ҳамда учиш вазнини ҳисоблайди. Компьютерда дрон тузилмалари ишлаб чиқилади. 3Д принтерда прототип аниқлангач муҳандис–конструкторлар матрицани тайёрлашади, ҳар бир учувчи аппарат алоҳида ҳисобланади. Герметик қобиғи борлиги сабабли у минус 30 даражадан плюс 45 даражагача бўлган ҳароратда уча олади.

Виталий Гроо, бош муҳандис – конструктор:

- Технологик жараёндан келиб чиққан ҳолда енгил, пишиқ бўлишини таъминлашимиз, бошқа параметрларига риоя этишимиз керак. Бу газмолни матрицага киритамиз, вакуум ёрдамида эпоксид смола – кампаунд билан тўйинтирамиз, Шундай бир нарса пайдо бўлади. Жилвирланади, бўялади, зарур фрезер ишлари амалга оширилади. Шу тариқа вертолёт паррагини оламиз.

Компания ўз маҳсулотини кўпроқ хусусий, локал ҳамкорларга мўлжаллайди. Корхона шароитида техник хизмат кўрсатиш ва учувчисиз аппаратларга сервис хизмат кўрсатиш йўналиши ҳам фаол ривожланяпти. Хизматлар, таъмир ишлари локаллашиши сабаб ускунани хорижга чиқариш талаб қилинмайди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.