Қозоғистонда ўрмончилар тайёрлаш бўйича минтақавий марказ ҳамда Осиё ўрмончилик ҳамкорлиги ташкилоти ваколатхонаси очилади. Сеулда бўлиб ўтган Бутунжаҳон конгрессида 144 давлат, шу жумладан, Қозоғистон иштирок этди. Тадбирда делегациямиз Кореянинг ўрмон хўжалиги бўйича тажрибасини ҳамда БМТ Яшил иқлим жамғармасидан молиялаштириш имкониятларини ўрганди. Таъкидлаш лозимки, 2018 йилда Корея Республикаси ўрмон хизмати Қозоғистонга Орол денгизи ўрнига саксовуллар ўтқазишда ёрдам берган.
Сон Ё Хван, Корё университети профессори:
- Мен Хитойда амалга оширилган ерларнинг саҳроланиши олдини олишга қаратилган лойиҳада қатнашганман. Шунингдек, мен Қозоғистон лойиҳасида иштирок этдим. Орол денгизи туби анча юксакликда жойлашган ва унда муваффақият қозониш саҳродагидан анча қийинроқ. Шунга қарамай Қозоғистонда катта тажриба тўпланди, яхши натижаларга эришилди, минтақа учун мос кўчат ўтқазиш усулларидан фойдаланилди.
Алия Шалабекова, Қозоғистон Республикаси экология, геология ва табиий захиралар вазири ўринбосари:
- Президент топшириғига кўра, 2025 йилгача 1 миллион 100 гектар ерга саксовул ўтқазилиши зарур. Бу йўналишда қатор ишлар бажарилмоқда. Ўтган йили 100 минг гектар ҳудудга ишлов берилди. Жорий йилда баҳорги ишлар амалга оширилди. Энди ҳар йили 250 минг гектар ерни кўкаламзорлаштирамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.