Энергетика,
машинасозлик, қурилиш,
логистика ва инфратузилма.
Икки давлат вакиллари Қозоғистон -
Австрия тадбиркорлик кенгаши йиғилишида ушбу йўналишларда
ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилди. Астанага Федерал иқтисод палатаси делегацияси келди. Тадбирда ҳар икки томон бизнесменлари қатнашди. Австрия томони Қозоғистонга узоқ муддатли инвестициялар киритиш устувор мақсад
эканлигини таъкидлади. Шу жумладан, Австрия капитали иштирокида пўлат қуйиш заводи бунёд этилади. Сўнгги 20 йил ичида Қозоғистон иқтисодига
бу давлатдан 3
миллиард доллар сармоя келтирилди. Республикада австрияликлар иштирокида 170 тадан зиёд компания ташкил
этилган.
Бундан ташқари, томонлар фармацевтика, нанотехнология ва
авиация соҳаларида биргаликда ишлаш ниятида. Мутахассислар тайёрлаш, давлатлар орасида таълим ва
маданият соҳаларида алоқаларни кенгайтиришга эътибор берилди.
Дитмар
Феллнер, Австрия -
Қозоғистон жамияти бош котиби:
- Қозоғистон - улкан салоҳиятга
эга давлат. Биз инфратузилма, шу жумладан, транспорт ва энергетикани ривожлантириш учун ўз тажрибамизни
олиб келишга тайёрмиз. Қозоғистон инновациявий технологияларни фаол жорий этаётган машинасозлик соҳасида
қўшма лойиҳаларни ишга тушириш ниятидамиз.
Мухтар Тлеуберди, Қозоғистоннинг Австриядаги фавқулодда ва мухтор элчиси:
- Тадбиркорлик кенгашида Австрия компаниялари Қозоғистон хусусий бизнеси билан амалга
оширилиши мумкин бўлган ҳамкорликнинг асосий йўналишлари бўйича қатор таклифлар
киритди. Австрия компанияларига Қозоғистон энергетика, транспорт салоҳиятини ривожлантириш, саноат
маҳсулотлари савдосини кенгайтириш бўйича имкониятлар тақдим этилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

