Қосим-Жўмарт Тўқаев «Самруқ-Қазина» бошқаруви раисини қабул қилди

Қосим-Жўмарт Тўқаев «Самруқ-Қазина» бошқаруви раисини қабул қилди

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев «Самруқ-Қазина» бошқаруви раисини қабул қилди. Нурлан Жақупов акционерлик жамияти фаолияти ҳақида ҳисобот берди. Унинг йиллик даромади 13 фоизга ортди. Инвестициявий портфели жами 100 миллиард доллар қийматга эга 130 лойиҳани ташкил қилади. Жорий йилда 7 та йирик лойиҳа якунланади. Улар қаторида Дўстиқ – Мўйинти участкасидаги иккинчи темирйўл изи, Ақтау портидаги контейнер хаби ҳам бор. Мамлакат товар ишлаб чиқарувчиларига ёрдам бериляпти. Жорий йилда улар билан 1 триллион тенге қийматга эга шартнома тузилган. Офтейк-контрактлар 2023 йилдагидан 10 марта кўп имзоланган.

Абдумалик Сарманов таржимаси