Минтақаларга қайси вакциналар жўнатилди?

Минтақаларга қайси вакциналар жўнатилди?

Қозоғистонликлар Хитойнинг Sinopharm вакцинасини олиши мумкин. Бу препаратнинг 1 миллион дозаси ушбу ой давомида етказиб берилади. Бундан ташқари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика фуқаролари эмлана олиши учун Pfizer билан музокаралар олиб боришда давом этяпти. Таъкидлаш жоизки, ҳозир барча истовчилар икки турдаги вакцина - Россиянинг “Спутник V” ва Қозоғистоннинг QazVac препаратидан бирини танлаши мумкин.

Ержан Ўспанов, «СК-Фармация» бошқарувчи директори:

- Спутник 10,2 миллион доза олинади. Ой сайин бизга етказиб бериляпти, ҳозирча биринчи компонентдан 5 миллион доза, иккинчисидан 4,5 миллион доза келтирилган. Биринчи ва иккинчиси ўртасидаги узилиш 15-20 кун. Казвакдан 3 миллионтача икки компонентлиги харид қилинди, 274 минг дозаси етказилди.

Эслатамиз, шу кунгача Қозоғистонда 5 миллион олти юз фуқаро эмланди. Улардан 4 миллиони вацинанинг ҳар икки компонентини олишга улгурди.

Аҳоли вакцина масаласида бир неча қисмга бўлинди. Қозоғистонликларнинг бир қисми мамлакатимизда чиқарилган вакцинани маъқул кўрса, бошқалар Россия маҳсулотини афзал биляпти. Кимдир Pfizer ёки AstraZeneca каби Европа препаратлари келтирилишини кутмоқда. Экспертлар фикрича, уларнинг самарадорлиги тахминан бир хил.

Александр Гуляев, Қозоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги дори-дармон ва тиббиёт ускуналари экспертизаси миллий маркази эксперти:

- Ҳамма вакциналар бир хилда текширилди. Ҳаммасининг репродуктив функцияга, мия, юрак, ўпка, жинсий органлар фаолиятига таъсири ўрганилган, яъни узоқ муддатли синовдан ўтган. Хавфсизлигига кўра вакцинани текшириш осон – мавжуд барча вакциналар зарарсизлантирилган вирус ( масалан, Қозоғистон маҳсулоти), вектор (Россия вакцинаси) ва РНК-вакцина (Масалан, Pfizer) усулларига

асосланган ҳолда ишлаб чиқилган. Барчаси тахминан бир хилда хавфсиз.

Айни вақтда, ижтимоий тармоқларда «антиваксер»лар тарғиботи давом этяпти. Улар вакцинанинг хавфидан тортиб, умумжаҳон фитнасигача мавжуд эканлигини таъкидлайди. Тиббиётчилар эслатади: барча вакциналар мутлақо хавфсиз ва кўпсонли клиник синовлардан ўтган. Улар врачларнинг эмланиш бўйича тавсияларига жиддий муносабатда бўлишга чақиради. Вакцина биринчи навбатда хасталанишдан эмас, бевақт ажалдан сақлайди.

Басима Сарманова таржимаси