Дунё бўйича коронавирус инфекциясининг навбатдаги тўлқини кузатилмоқда. Шу муносабат билан пойтахт раҳбарияти аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида эҳтиёт чораларини таклиф қилди. Нур-Султон шаҳри бош давлат санитар врачи Сархат Бейсенованинг қарори чоп этилди. Ҳужжатга кўра, шаҳар аҳолиси барча тиббий ташкилотларда, шунингдек, коронавирус инфекцияси симптомлари пайдо бўлганида ва ПЗР-тест ижобий натижа берган тақдирда ниқоб тақиши зарур. Шунингдек, оммавий тўпланган жойларда, жамоат транспорти ва жамоаларда ҳам шундай эҳтиёт чораси қўлланилиши лозим. Шаҳар Бош санитар врачи топшириғига кўра, шаҳарда аҳолини қўшимча эмлаш ишлари жадаллаштирилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.