Ревакцинация тўғрисидаги қарор имзоланди

Ревакцинация тўғрисидаги қарор имзоланди

Қозоғистон фуқаролари, мамлакат ҳудудида уч ой ва ундан кўпроқ истиқомат қилувчи барча хорижликлар қайта вакцина олиши шарт. Республика Бош санитар-врачи Айжан Есмағамбетова имзолаган янги ҳужжат 25 майдан бошлаб кучга киради. Ҳужжатга кўра, ярим йил аввал бустер доза олганлар ҳам ревакцинация қилиниши керак. Хасталаниш эҳтимоли юқори бўлганлар - тиббиёт ходимлари, педагоглар, куч ишлатиш тизими хизматчилари, 50 ёшдан катта бўлганлар қўшимча эмланади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.