Қозоғистонда 22 ноябрдан аҳолини коронавирусга қарши ревакцинация қилиш бошланади. Мамлакат бош санитар-врачи вазифасини бажарувчи тегишли қарорни имзолади. Биринчи босқичда тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар, куч ишлатар тизим ходимлари, 60 ёшдан ошганлар, тиббий-ижтимоий муассасалар ходимлари ва заиф иммунитетга эга бўлганлар қайта эмланади. Иккинчи босқичда қўшимча дозани барча хоҳловчилар қабул қилиши мумкин. Шунингдек, тавсия қилинган интерваллар маълум қилинди. Векторли препаратлар олинганидан кейин қайта эмлаш 9 ойдан сўнг, инактивацияланган ва м-РНК вакциналари қабул қилингач, ярим йилдан кейин амалга оширилиши мумкин. Қарорда, шунингдек, ковидга қарши эмлашнинг биринчи курси учун ишлатиладиган вакцина билан қайта эмлашга ҳам рухсат этилиши таъкидланган.
Хуршида Абдуллаева таржимаси