Алматида Қозоғистонда биринчи Ядро медицинаси инновацион маркази очилди. У юқори технологик ускуналар билан жиҳозланган, қисқа муддатда онкохасталарга ташхис қўйиш имконини беради. Хулоса учун энг замонавий тадқиқот усуллари – позитрон-эмиссия ва компьютер томографиясидан фойдаланилади. Барча тадқиқотлар қозоғистонликлар учун бепул ўтказилади. Қарағанди, Чимкент ва Уральскда ҳам шу каби мажмуалар бунёд этилиши режалаштирилган.
Алишер Темиржанул, Радиоизотоп ташхиси бўлими мудири:
- Гибрид типидаги аппарат позитрон-эмиссион томография усулида ишлайди. Яъни, компьютер томография билан бирлаштирилган аппаратдан иборат. Бу эса организмни молекуляр даражада ҳам, ҳужайра даражасида ҳам текшириш имкониятини беради. Шунингдек, ҳолатларнинг 90 фоизида онкологик касалликларни тадқиқ этиш, ташхис қўйиш, даволашнинг самарадорлигини назорат этиш ва ўз вақтида ўзгаришлар киритишга мўлжалланган.
Абдумалик Сарманов таржимаси