Минтақаларда янги Конституция лойиҳаси муҳокама қилиняпти

Минтақаларда янги Конституция лойиҳаси муҳокама қилиняпти

«Адолатли ва Тараққиёпарвар Қозоғистон халқ Конституцияси учунумуммиллий коалиция Жамбил вилояти аҳолиси билан учрашди. Йиғилишда Мажилис раиси Ерлан Қўшанов ҳар бир инсон ўзи учун муҳим саволлар жавобини янги Конституция лойиҳасидан топа олишини маълум қилди. Чунки унда «Одам давлат учун эмас, давлат одам учун» қоидаси аниқ кўрсатилган. Учрашув давомида коалиция аъзолари янги Бош Қомус лойиҳасига киритилган янги жиҳатларни кўрсатиб берди.

Ерлан Қошанов, Қозоғистон Республикаси Парламенти  Мажилиси раиси:

- Референдум юртимизнинг ҳамжиҳатлигини, бирдамлигини кўрсатади. Президентнинг ўз халқига таяна олишини, халқ эса Президентга ишониши далили бўлади. Шу каби ҳолатларга дунёда мисоллар етарли. Масалан, 19-асрда Швейцария Конституцияси бўйича, Франциядаги  5-Республика бўйича референдум натижасига кўра қарор қабул қилингани тарих китобида ёзилган. Бизнинг референдум ҳам мамлакатимиз тарихида олин ҳарфлар билан битилади, алоҳида ўрин оладиган воқеалар қаторига киради. Шу сабабли қандай қарорга келиш сизнинг ихтиёрингизда

Абдумалик Сарманов таржимаси