Шанхай Ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Астана саммитида муҳим соҳаларни ривожлантириш мақсадида 25 та ҳужжатни имзолади. Улар экология, логистика, туризм ва бошқа соҳалар билан боғлиқ. Экспертлар таъкидлашича, айни вақтда «Шанхай ўнлиги»нинг «учта ёвузлик кучи»га қарши курашни кучайтиришга қаратилган шартномаларни ажратиб кўрсатиш мумкин. Уларнинг барчаси ташкилотга аъзо давлатларнинг фаровонлигига, тараққий этишига хизмат қилади. ШҲТнинг 2030 йилгача иқтисодий ривожланиш стратегиясига кўра, бажариладиган махсус тадбирлар режаси тасдиқланган. Бундан ташқари, давлатлар лойиҳалаштириш фаолиятини молиявий кузатиб бориш механизмлари бўйича ягона тўхтамга келди. Давлат раҳбарлари имзолаган ҳар бир ҳужжат томонларнинг ёндашувларида муштараклиқ мавжудлигини, улар ҳар бир масалага ягона “Шанхай руҳияти” асосида ёндашаётганини акс эттирмоқда.
Ерсултан Жансеитов, Қозоғистон Республикаси Президенти қошидаги Дунё иқтисоди ва сиёсати институти эксперти:
– ШҲТнинг иқтисодий ривожланиши билан боғлиқ бўлган кўплаб шартномалар тузилди. Шу жумладан, ШҲТ доирасида миллий валюталардан фойдаланган ҳолда савдо қилиш кенгаяди. Бу – энг долзарб масалалардан бири. Бугунги кунда янги қарорлар қабул қилиш, ШҲТда молиявий қурилмалар бунёд этиш, ШҲТга аъзо давлатларнинг Евроосиё ичида нисбатан хавфсиз бир шаклда иш юрита олиш учун янги синч қобиқ шакллантириш вақти келгани сезилаяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси.