Иқтидордаги партияда ўзгаришларни сиёсатшунослар ва иқтисодчилар шарҳлайди

«Amanat» партияси ўз ишини тшла ўзгартириши керак, мафкуравий доктринасини аниқ шакллантириши ва маълум қилиши лозим. Сиёсатшунос Елдўс Жумағуловнинг фикри шундай.

Елдўс Жумағулов, сиёсатшунос:

- Амалда аҳоли ичида обрўси бўлиши учун партия монополия эмас, рақобат керак. Шу вақтгача ягона партиянинг монополияси кузатилганди, Бошқалари шунчаки унинг ёнида юрган. Энди бу партияни ривожлантириш учун кучли рақиблар керак. Ўзгаришлар нима учун кераклиги мафкуравий жиҳатдан асосланиши зарур. Сайловчилар эътирофини қозониш учун халқ янги партиянинг сийратини англаши керак. Аслини олганда у янги партия бўлиши лозим.

Ҳокимият ва жамоат мулоқот қила олиши учун инновациявий майдонча барпо этилиши лозим. Бунинг учун Павлодар олий таълим масканлари «Талқилау» мобил иловасини оммалаштиришни таклиф қилмоқда. Ташаббусни рўёбга чиқариш учун ёш кадрлар ва зарур захиралар ҳам етарли, дейди таълим даргоҳи вакиллари. Янги илова мамлакатда жамоат фикрини ўрганиш учун хизмат қила олади.

Еркин Садиқов, иқтисод фанлари доктори:

– Биз қандайдир инновациявий дастурлар устида ишлашга тайёрмиз. Масалан, «Талқилау» тадбиркорлик майдончасини очиш ғояси маъқул келяпти. Мутахассисларимиз уни рақамлаштириш ва ёшларни, аҳолини мулоқот майдончасига жалб этишга ёрдам беришга тайёр. Биз жуда яхши ғояни такомиллаштиришга тайёрмиз ва «Тазалайық» лойиҳаси ана шундай ғоя бўла олади. Унда экологик фикрлаш ўз ўрнини топган.

Абдумалик Сарманов таржимаси