Қозоғистонда квазидавлатсектори
субъектлари фаолияти устидан назорат кучайтирилади, бюджет жараёни
соддалаштирилади ва икки марта қисқартирилади. Бундан ташқари, минтақавий
давлат органларини ривожлантириш режаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш уч йилда
бир марта амалга оширилади. Янги Бюджет кодексидаушу ва бошқа меъёрлар кўзда
тутилган. Мажилисменлар ҳужжатни биринчи ўқишда тасдиқлади. Миллий иқтисодиёт
вазири Алибек Қуантиров таъкидлашича, блокли бюджет моделини жорий этиш кўзда
тутилмоқда. Масалан, Сингапурда шундай тартибда иш тутилади. Айни вақтда,
мамлакат давлат бошқарувида мавжуд бўлган ўзига хосликлар ҳисобга олинади. Вазир
таъкидлашича, янги ўзгаришлар Қозоғистон бюджетининг қайишқоқлигини оширади. Шу
билан бирга, давлат органларига бюджет маблағларини бошқаришда эркинлик беради.
Умуман олганда, Бюджет кодексида 10 йилга мўлжалланган узоқ муддатли ривожланиш
прогнози кўзда тутилган. Унда глобал таҳликалар эҳтимоли ҳисобга олинган, таҳлил
қилинган ва қарши чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Депутатлар мазкур ҳужжатни
келгуси йил баҳорида иккинчи марта ўқиши кутиляпти.
Алибек Қуантиров,
Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазири:
- Бу эса бюджет
юкламасини енгиллаштиради, чунки блокли бюджет элементлари доирасида
такрорланувчи харажатлар қайта киритилмайди. Биринчи йилда улар базадан жой
олади. Фақат заруратга кўра индексация қилиниши мумкин. Бу эса бюджетнинг 60
фоизи дегани. Бюджет буюртмаси бор, агар
бюджет бўйича ҳисобласак, бюджет дастурлари маъмурлари 24 триллион тенгегача
буюртма ёзади. Бунинг 60 фоизи, 13 триллиони келгуси йилда такрор ёзилиши шарт
эмас. Чунки базага кирган бўлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.