Минтақалараро ҳамкорлик форумида ўнлаб шартнома имзоланди

Минтақалараро ҳамкорлик форумида ўнлаб шартнома имзоланди

ХХ Қозоғистон ва Россия минтақалараро ҳамкорлик форуми доирасида Уфада ўнлаб шартномалар имзоланди. Павлодар ва Новосибирск вилоятлари биринчилар қаторида ҳужжатлар тайёрлашди. Минтақалар келгуси 3 йил ичида 10  йўналишда, шу жумладан, тадбиркорлик ва агросаноат соҳаларида ҳамкорлик қилади. бу эса икки давлат ўртасида алоқалар кенгайишига туртки беради. Умуман олганда, бугунги кунда Павлодар минтақаси ташқи товар айланмасининг учдан бир қисми Новосибирск ва Омск вилояти ҳиссасига тўғри келади.

Асаин Байханов, Павлодар вилояти ҳокими:

Ҳамкорлар ичида кооперация қилинган кичик, ўрта бизнес вакиллари ҳам бор. Шунингдек, қатор савдо тармоқлари мавжуд, улар билан тиғиз ишлаяпмиз. Ўзининг, шу жумладан, зироатчилик маҳсулотини етказиб бериш бўйича меморандум тузган йирик ишлаб чиқарувчилар бор. Сабзавоткорларимиз ва иссиқхоналар кўп миқдорда помидор, бодринг етказиб беришади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.