Ақтўбе вилоятида жорий йилда 19 та йирик лойиҳани ишга тушириш
режалаштирилган. Бу ҳақда давлат раҳбарига амалий ташрифи чоғида маълум
қилинди. Бундан ташқари, бир қатор инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда.
Шу тариқа «Ақтобе-Қорабутоқ-Улғайсин» автомобил йўлининг лойиҳа-смета
ҳужжатлари тайёрланмоқда. Бухоро-Урал магистрал газ қувуридан Ақтўбе шаҳридаги
газ қувури тармоғининг 3-линиясини ишга тушириш кўзланган. Қосим-Жомарт Тоқаевга
феррақотишмалар заводи эритиш цехларининг газ тозалаш тизимларини модернизация
қилиш ишлари якунлангани ҳақида ҳам маълумот берилди. Президент Ақтўбе
вилоятида экологик муаммоларни ҳал қилишни тезлаштириш бўйича топшириқ берди.
Умуман, йил бошидан буён Ақтўбе вилоятига тахминан 805 миллиард тенге
инвестиция жалб этилган. Бу 2022 йилнинг шу давридаги кўрсаткичлардан 8,2 фоизга кўп, дегани. Инвестицияларнинг асосий улуши ишлов
бериш ва металл руда қазиб олиш
саноатига тўғри келади. Йирик инфратузиома
объектлари ва заводлардан ташқари минтақада «Ауил аманати» дастури ҳам
муваффақиятли амалга оширилмоқда. У ишга туширилган пайтдан бери фермер
хўжаликларига 6,6 миллиард тенге кредит берилган, жорий йил сентябрида яна
қўшимча 12,5 миллиард ажратилди. Дастур
доирасида мини-иссиқхоналар қурилган, қандолатчилик
цехлари, новвойхоналар, сут ва гўштни
қайта ишловчи объектлар фойдаланишга топширилган.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- «Ауил аманати» дастури
самарадорлигини кўрсатди. Шу боис,
бундан кейин ҳам тобора кўпроқ қишлоқ аҳолиси фойдалана олиши учун уни
илгари сурамиз. Биз сизларга барча кўмак чораларини тақдим этамиз. Айниқса,
кичик ва ўрта бизнесга эътибор қаратамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.