Астана жаҳоннинг
маънавий маркази сифатида ўзини намойиш этади. 11 октябрь куни Қозоғистон
пойтахтида Жаҳон ва анъанавий эътиқодлар етакчилари XXI
съездининг котибият мажлиси ўтказилади. Анжуманга Сенат етакчиси Маулен
Ашимбаев раислик қилади. Унда ислом, насронийлик, буддавийлик, яҳудийлик,
индуизм, даосизм ва синтоизмнинг нуфузли арбоблари қатнашади. Шунингдек, бу
тадбирга 24 давлатдан халқаро ташкилот раҳбарлари ва сиёсатчилар ташриф буюради.
Эслатамиз, котибиятга 2003 йил сентябрь ойида бўлиб ўтган Жаҳон ва анъанавий
эътиқодлар етакчилари съезди қарорига кўра асос солинган. Ўтган давр мобайнида
у форумнинг асосий органига айланди. Котибият йиғилишларида съезд қарорларини
рўёбга чиқариш, кун тартибини белгилаб олиш, ташкилий масалалар ва форумнинг
якуни ҳужжатлари лойиҳалари кўриб чиқилади.
Бўлат Сарсенбаев,
Н. Назарбаев конфессиялараро ва цивилизациялараро мулоқот маркази бошқаруви
раиси:
- 20 йил муқаддам биз Астанада Жаҳон ва
анъанавий эътиқодлар етакчилари биринчи съездини ўтказган эдик. Жорий йилда
ўтган йилда ташкил қилинган 7-съезддан кейинги котибият йиғилиши ўтказиляпти.
Президент Жаҳон ва анъанавий эътиқодлар етакчилари съездини 2033 йилгача
ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқишни топширганди. Яъни, 10 йиллик режа. Лойиҳани
тайёр, муҳокама қилинди. Йиғилиш якунида махсус ҳужжат қабул қилинади.
Эслатамиз, Жаҳон ва
анъанавий эътиқодлар етакчилари еттинчи съезди ўтган йили Астана шаҳрида
ўтказилганди. Унда қатнашиш учун жаҳоннинг 50 дан зиёд давлатидан 100 дан зиёд делегация
келган. Муҳокама қилинган асосий мавзу – пандемиядан кейинги даврда дин
арбобларининг инсоният маънавий ва ижтимоий тараққиётида тутган ўрни. Таъкидлаш
лозимки, келгуси, VIII съезд 2025 йилда ташкил қилинади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.