Рақамлаштириш давом этади. Қозоғистонда янги тизим асосида давлат хизматига саралаш амалга оширилди. Тўрт ярим минг номзоддан 400 нафари танловдан ўта олди. Тўла автоматлашган тизим одам факторини бартараф қилади. Барча жараёнлар электрон форматда бўлгани учун шаффофлик таъминланади. Тизим март ойидан буён пилот тартибида 5 та давлат органида ишлаяпти. Ёшлар кадр захирасига ушбу тартибда муносиб номзодлар танлаш амалиёти давом этади.
Дархан Жазиқбай, Давлат хизмати
ишлари бўйича агентлик раиси:
- «Е-қизмет» порталининг асосий
вазифаси - онлайн тартибда давлат хизмати учун номзодлар танлаш. Яъни, тест
марказларига бориш шарт эмас, одам фактори имкон қадар баратарф этилади. Номзод
истаган вақтида тестга тайёрланади, сўнгра тест топшириш вақтини белгилайди ва
ундан ўтади.