Сайлов участкаларида барча шароитлар муҳайё

Сайлов участкаларида барча шароитлар муҳайё

Мамлакат сайлов участкаларида овоз бериш ва кузатувчилар ишлаши учун барча шарт-шароит яратилган. Дипломатик миссия раҳбарлари ва халқаро ташкилотлар вакиллари учун Қозоғистонда Президент сайловларига тайёргарлик бўйича брифинг ташкил қилинди. Унда Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди ва Марказий Сайлов комиссияси раиси Нурлан Абдиров қатнашди. Улар таъкидлашича, келгуси жараён мамлакатда демократияни  ривожлантириш учун зарур. Унинг боришини 641 нафар аккредитациядан ўтган халқаро кузатувчи, хусусан, 10 та халқаро ташкилотдан 532 нафар, 35 та хорижий давлатдан 109 нафар вакил назорат қилади. Хорижда 68 та сайлов участкаси ишлайди. 38 та давлат оммавий ахборот воситалари сайлов жараёнини ёритиб боради.

Монтасер Абузейд,  фаластиннинг қозоғистон республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси:

- 20 ноябрь куни халқаро кузатувчи сифатида ишлайман. Президент сайловини кузатамиз. Ўтган президент сайловида, парламент сайловлари ва референдумда ҳам халқаро кузатувчи мақомида жараённи кузатиб борганман.  Тўртинчи марта сайловни кузатишим.

Пойтахтда 59 та янги сайлов участкаси очилади

Астанада 20 ноябрь куни 407 та участкада овоз берилади. Пойтахтда жами 768 минг  фуқаро овоз бериши кутиляпти. Улар ўзи бириктирилмаган участкада овоз бериши, ҳатто пойтахтда рўйхатга турмаган бўлса ҳам фуқаролик ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин. Пойтахтдаги 23 та сайлов участкасида фуқароларни рўйхатга олиш хизмати ташкил қилинган. Аҳоли уларга бориб, ариза ёзиши мумкин.

Бахит Бектемисова, ҳудудий сайлов комиссияси раиси, астана шаҳри:

- Ҳудудий сайлов участкалари сони салкам эллик фоизга кўпайди. Яна 59 та янги сайлов участкаси очилди. Шаҳар аҳолиси сони ўсиши, миграция оқими шундай натижага олиб келди.  Участкаларнинг 56 таси аҳоли тураржойларида.

Абдумалик Сарманов таржимаси